Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2014 йил давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлари ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, қарийб 9,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида хабар берилди.

Архив. Фото: ЎзА

Архив. Фото: ЎзА

Хусусан, ажратилган микрокредитлар 1,9 триллион сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга ўсди. Халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари, грантлари ҳисобидан 157,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 121,4 фоизга бажарилди.

Шунингдек, имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан устувор равишда олис ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 61 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги