Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ўз фаолиятини Жанубий Корея К лигасида давом эттирадиган бўлди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жанубий Кореянинг «Ульсан Хьюндай» жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳозирча шартнома неча йилга тузилгани ҳақида маълумот йўқ, аммо «Ульсан» жамоаси расмий сайти Жепаровни клубнинг янги аъзоси сифатида таништирди.Маълумот учун, «Ульсан Хьюндай» жамоаси 1996 ва 2005 йилларда Корея чемпиони бўлган. 2012 йилда эса Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)