Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида паралимпия спорт турларини янада тарғиб этиш мақсадида пойтахтимиздаги барча ихтисослашган спорт интернатларида жорий йилнинг январь ва февраль ойлари спорт байрамларини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур спорт байрамлари 100, 101, 102 ва 106-сон махсус мактаб интернатларида, шунингдек, кўзи ожиз болалар мактаби ҳамда Республика ихтисослашган профессионал коллежида Паралимпиянинг дзюдо, енгил атлетика, волейбол, мини футбол, шахмат, стол тенниси, шашка каби спорт турлари бўйича ўтказилади. Бошланғич синф ўқувчилари учун қувноқ стартлар мусобақалари ташкил этилади.
Мусобақалар ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари топширилади.
Изоҳ (0)