Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Қрим футбол клубларини Россия чемпионатидан четлатишга қарор қилди. Бу ҳақда Москванинг «Локомотив» клуби президенти Ольга Смородскаяга таяниб, Meduza хабар берди.
«Қрим клублари Россия футбол иттифоқисиз, қаерда ўйнашларини ўзлари аниқлаб олиши керак», — деди у.
2014 йил декабрида УЕФА Қрим жамоларига 2015 йил 1 январдан Россия биринчилигида ўйнашни тақиқлаган эди.
ФИФА ва УЕФА қоидаларига кўра, клублар халқаро футбол амалдорлари розилигисиз, ўзларининг федерацияларни ўзгартира олмайди. Қрим жамоаларининг Россия чемпионатида қатнашишига Украина Футбол федерацияси қарши чиқди.
Изоҳ (0)