Украинанинг Европа иттифоқидаги вакили элчи Константин Елисеев, унинг фикрича, Россиянинг Украинадаги тажовузи туфайли ЕИ қабул қилиши керак бўлган шошилинч тадбирлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Бундай нутқ билан у Брюсселда бўлиб ўтган Европарламентнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси фавқулодда мажлисида сўзга чиқди.
Бошқа бандлар қаторида, рўйхатдан «Россияни 2018 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш» банди ҳам жой олди.
Изоҳ (0)