Хонанда Муниса Ризаева қачон ва кимга турмушга чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Насиб қилса, албатта турмушга чиқаман ва бундан ҳеч ким бехабар қолмайди. Мен турмуш, оила масаласига жиддий қарайман. Бир марта ва бир умрга турмушга чиқаман», – деди Муниса Ризаева.
«Юрагим жиз этиши, чиндан ҳам севиб қолишим керак, деб аравани қуруқ олиб қочадиганлардан эмасман. Аввало, мени ва мен севган инсоннинг дунёқараши, ўзига ишончи, сабр-тоқати, ақл-заковати меникидан кучли бўлиши лозим», – деди хонанда.
Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, унга «бир қарашнинг ўзидаёқ гапини ўтказа оладиган, оилада ҳақиқий бош бўладиган турмуш ўртоқ» керак.
Хонанданинг қўшимча қилишича, «санъат ҳаётининг бир бўлаги бўлса ҳам» оила, фарзандлар учун «ўйлаб ўтирмай санъатидан воз кечган бўларди».
Изоҳ (0)