Финляндиянинг Pertti Kurikan Nimipäivät панк-гуруҳи «Евровидение» халқаро танлови саралаш босқичидан ўтди, дея хабар бермоқда Russian Week.
Ушбу гуруҳнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг таркибидаги мусиқачилар Даун синдромига чалинган.
Гуруҳ 2009 йилда Хельсинки ногиронлар ижтимоий марказидаги ижодий ишхонада тузилган. Қўшиқчилар ижтимоий муросасизлик ва ўзлари дуч келадиган бошқа муаммолар ҳақида куйлайди.
«Евровидение — 2015» май ойида Австрияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)