25—27 январь кунлари давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўладиган АҚШ президенти Барак Обама Тожмаҳал мақбараси жойлашган Агра шаҳрига бормаслиги маълум бўлди, деб ёзади «Kommersant.ru».
АҚШ президенти Ҳиндистон пойтахтига 25 январь куни эрталаб етиб келади ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказади. Шунингдек, ташриф дастурига икки мамлакат тадбиркорлари, президент Прана Мукержи ва бошқа сиёсатчилар билан учрашувлар ҳамда радио орқали биргаликда интервью бериш ҳам киритилган. Сафарнинг қолдирилиш сабабларига аниқлик киритилмаяпти.
Изоҳ (0)