Домодедово шаҳар суди 2010 йилда Домодедово аэропортига қўниш чоғида парчаланиб кетган Ту-154М самолёти учувчиси – Закаржи Закаржаевга амнистия бериб, жазодан озод қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
2010 йил 4 декабрда Закаржаев, «Доғистон авиалинияси» ОАЖга қарашли техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлган Ту-154М самолётини бошқарган ҳолда, Внуково (Москва) аэропортидан Уйтош (Махачқалъа) аэропортига учади.
Экипаж таркибида командир билан бирга яна етти киши, бортда эса 163 нафар йўловчи бўлган. Парвоздан 29 дақиқа ўтиб, Москва вақти билан 14:36 да, самолёт Домодедово аэропорти учиш-қўниш йўлагидан ташқарига қўнади ва учиш майдонидаги тўсиққа урилиб, парчаланади. Оқибатда 2 йўловчи ҳалок бўлади, яна 6 йўловчи ва 2 нафар экипаж аъзоси жиддий жароҳат олади, жами 70 дан ортиқ киши жабр кўради.
Тергов ва суд томонидан белгиланганидек, авиаҳодисанинг бевосита сабаби ҳаво кемаси командири Закаржаев томонидан Ту-154М парвоз бошқаруви қўлланмасининг «Қўнишга тайёргарлик ва икки ишламаётган двигатель билан қўниш» бўлимида белгилаб қўйилган шартларнинг бузилиши ҳисобланади. Бу умумий учиш-техника экспертизаси томонидан тасдиқланган.
Изоҳ (0)