АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Канададаги нутқи чоғида Владимир Путинга масхараомуз тақлид қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Мамлакат президенти бўлишни исташ-истамаслиги тўғрисида берилган саволга жавобан, Клинтон сайлов жараёни бораётганини, бироқ у «Путинникидек эмаслиги»ни айтди.
«У президент бўлганидан сўнг, бош вазир бўлди. Бир куни у ўз-ўзидан: ‘Владимир, нима дейсиз, яна президент бўлишни истармидингиз?’ — деб сўрайди. — ‘Менимча, истайман’. — ‘Унда келинг, бу ҳақда эълон қилиб қўя қоламиз. Дмитрийга унинг бош вазир бўлиши мумкинлигини айтамиз’. — ‘Ажойиб, зўр ғоя!’ Ҳа, бизда сайлов процесси кетмоқда».
https://www.youtube.com/watch?v=eYO-AqWR9mo
Изоҳ (0)