АҚШ президенти Барак Обама америкаликларга Шимолий Корея режими қулашини ваъда берди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» президентнинг YouTube’даги интервьюсига таяниб.
«Вақт ўтиши билан сиз ушбу режим ағдарилишини кўрасиз», — деди Обама ва бунга урушсиз йўл билан эришилишини қўшимча қилди.
Унинг эслатишича, КХДР ядровий ва ҳарбий салоҳиятини фаол ошириб бораётган «энг изоляцияланган, санкцияларга энг кўп учраган ва дунёдан ажралиб қолган мамлакат»дир.
Обама 22 январь, пайшанба куни тўғридан-тўғри интернет-эфирда YouTube’даги баъзи каналлар муаллифлари саволларига жавоб берди.
Изоҳ (0)