АҚШнинг Иллинойс штати Чикаго шаҳри ташқарисида 14 ёшли бола ўзининг 16 ёшли акасини пичоқлаб ташлади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Полиция маълум қилишича, уларга уй зўравонлиги билан боғлиқ воқеа бўйича хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келишганида 16 ёшли ўспирин ўлик ҳолда топилган. Бир неча соатдан сўнг унинг 14 ёшли укаси ҳибсга олинган, кейинроқ у бобосига топширилган.
Маҳаллий прокуратура хабарига кўра, айни пайтда 14 ёшли ўсмир болага нисбатан ҳеч қандай айб қўйилмаган.
Изоҳ (0)