АҚШнинг Нью-Хэмпшир штатида 9 ёшли эгизакларнинг амакиси ўз жиянларини беш ой давомида уйда ёлғиз қолдирди, деб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эркак ҳозирда болалар ҳаётини хавф остига қўйганликда айбланмоқда. Уйда қуруқ лағмондан ташқари ҳеч қандай озиқ-овқат бўлмаган, бунинг устига, уй телефони ҳам ишламаган.
Эгизак болаларнинг отаси хотини билан Нигерияга сафари давомида акасидан болаларга қараб туришини сўраган. Аммо у болалар билан яшаш ўрнига, улардан хабар олиш учун ҳафтасига бир неча маротаба келган холос.
Ота-она паспорт билан боғлиқ муаммолар туфайли ярим йиллик сафари тугашидан бир ой олдин қайтишга мажбур бўлган.
Айни пайтда болалар ота-оналари билан бирга. Улар фарзандларини амакиси қарамоғига топшириб кетганлиги учун, ота-онага қарши ҳеч қандай айбловлар бўлмайди.
Изоҳ (0)