Twitter микроблоглар сервиси яқин орада ўз видеохостингини ишга туширмоқчи, дея хабар берди «Корреспондент.net». Янги видеосервис Twitter Video Player деб номланади.
Видеохостинг энг оммабоп видеоформатларни «кўтара олади», шу билан бирга видеоларнинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги зарур.
Twitter Video’да фойдаланувчиларнинг реклама жойлаштиришига ва юкланган видеони таҳрирлашига йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)