Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9to5Mac портали Apple бутунлай янги дизайн, каттатоқ резолюцияга эга экран ва яна бошқа кўплаб янгиликлардан иборат 12 дюймли MacBook Air’ни тақдим этиши ҳақида маълум қилди.

Фото: 9to5mac.com

Фото: 9to5mac.com

Мақола расмий маълумотларга таянмаган, бироқ унга Купертинодаги инсайдерлар билан алоқалари борлиги бўйича таниқли Марк Гурман муаллифлик қилди.

Фото: 9to5mac.com

Фото: 9to5mac.com

Унинг ёзишича, янги 12 дюймли ноутбук 13 дюймли моделдан ингичкароқ, 11 дюймлисидан эса энсизроқ бўлади. Шу билан бирга, унинг баландлиги ҳам ошади.

Фото: 9to5mac.com

Фото: 9to5mac.com

Клавиатура формати ўзгариб, у ноутбукнинг бутун кенглиги бўйича жойлашади. Шунингдек, клавишлар орасидаги масофалар ҳам қисқартирилди.

Фото: 9to5mac.com

Фото: 9to5mac.com

Бундан ташқари, янги MacBook Air’да тўлиқ ҳажмли USB бўлмайди, унинг ўрнига USB Type-C қўлланилади.

Фото: 9to5mac.com

Фото: 9to5mac.com

12 дюймли MacBook Air 2015 йил ўрталарида, OS X’нинг янги версияси тақдимоти билан бир вақтда намойиш этилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди