Голливуд актрисаси Кэмерон Диас ўз ҳаётидаги илк тўйига жинси шим, оқ блуза ва оқ кофтада келди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Диас 5 январь, душанба куни ўз севгилиси — мусиқачи Бенжамин Мэдденга турмушга чиққани ва тўйда Риз Уизерспун, Гвинет Пэлтроу, Николь Риччи, Дрю Берримор, Диаснинг синглиси Чимен кабилар меҳмон бўлгани аввалроқ хабар берилган эди.
Қайд этилишича, Мэдден ҳам кийиниш борасида Диасдан қолишмаган: у қора майка, қора шим ва кеда кийиб тўйга ташриф буюрган.
Изоҳ (0)