Украина бош прокуратураси мамлакатнинг тўртинчи президенти Виктор Янукович ва унинг маъмурияти вакилларига нисбатан айбловларнинг барчасини битта жиноий ишга тўплади, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Собиқ президент «давлатга хиёнат» ва «жиноий ташкилот тузиш» жиноятларида айбланмоқда.
Украина бош прокурори Виталий Яреманинг сўзларига кўра, суд жараёни бошлангунча Виктор Януковични Украинага қайтариб бўлмаса ҳам, у сиртдан судланаверади.
Изоҳ (0)