Путин ҳар йили ўтказадиган анъанавий матбуот анжуманининг навбатдагиси 18 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди. Унда Россия президенти севги бобида ишлари жойида эканлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳаммаси жойида, хавотирланманг», — деди у ва европалик ошнаси билан бўлиб ўтган суҳбатини айтиб берди. Маълум бўлишича, у Путиннинг севган аёли борлигини билгач, енгил тортиб тин олган.
Давлат раҳбари собиқ хотини Людмила Александровна ва фарзандлари билан ҳам яхши алоқаларда эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)