Австралиянинг Квинсленд штати Кэрнс шаҳридаги уйда саккиз нафар боланинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Марҳумларнинг барчаси сўйиб ташланган. Қурбонларни 1,5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.
Бундан ташқари, касалхонага пичоқ орқали етказилган жароҳатлар билан 34 ёшли аёл ҳам келтирилган.
Айни пайтда воқеа жойида ўнлаб полициячилар текширув ишларини олиб бормоқда. Қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)