Австралиянинг Квинсленд штати полицияси Кэрнс шаҳрида саккиз нафар болани ўлдирганликда гумон қилиб, 37 ёшли аёлни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олинган аёл марҳум болаларнинг онасидир.
Эслатиб ўтамиз, Кэрнсдаги уйлардан бирида саккиз нафар боланинг жасади топилган эди. Уларнинг барчаси сўйиб ташланган. Қурбонларни 1,5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Кейинроқ маълум бўлишича, уларнинг етти нафари ака-ука ва опа-сингиллар, яна бири эса уларнинг қариндоши бўлган.
Бундан ташқари, касалхонага пичоқ орқали етказилган жароҳатлар билан 37 ёшли аёл — етти нафар марҳумнинг онаси ҳам келтирилган. Айнан у қотилликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди ва ҳозирда полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)