Forbes журнали Алишер Усмоновни йил бизнесмени деб эълон қилди. Бу ҳақда журналнинг 2015 йил январи учун чиқарилган сонида айтилади, унда 2014 йилнинг энг машҳур тадбиркорлари рўйхати келтирилган.
Журнал фикрича, Apple ва Facebook компаниялари акцияларини сотиб юборгани, шунингдек Alibaba (Amazon’нинг хитойча муқобили)даги акциялари пакетини кўпайтиргани Усмоновнинг энг муваффақиятли қарорлари бўлди.
Forbes’нинг анъанавий «Йил бизнесмени» лойиҳаси таҳририятда овозга қўйиш натижаларига кўра тузилади. Бунда асосий мезон номзодларнинг инвестициялари келтирган натижалар бўлса-да, бошқа омиллар ҳам эътибордан четда қолмайди. Масалан, ўз танловини амалга оширишда таҳририят Усмоновнинг хайрия билан боғлиқ фаолиятини ҳам ҳисобга олди.
Изоҳ (0)