Ҳигер компаниясининг икки қаватли саёҳат автобуслари Тошкентга Шанхайдан 9000 километр йўл босиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахтида автобус саёҳатларини ташкиллаштирувчи Aznur Travel компанияси бош директори Улуғбек Нурматов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Унинг сўзларига кўра, 15 декабрь куни етиб келган қизил рангли дастлабки икки автобус тегишли расмийлаштириш жараёнлари ўтказилиб, ташқи кўриниши керакли ҳолга келтирилгач, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига хизмат кўрсатишни бошлайди. Қайд этилишича, автобуслар Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқилган. Жумладан, Европада бундай автобусларнинг баландлиги 4,3-4,4 метргача бўлиши рухсат этилган бўлса, Ўзбекистонда бу меъёр 4 метр эканлиги инобатга олинган.
Aznur Travel компанияси сайёҳлик автобуслари сонини 15 тага, йўналишлар сонини эса 3 тага етказишни режалаштирган. Навбатдаги икки автобус 2015 йилнинг март апрель ойларида Тошкентга етиб келиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)