Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил 1 январидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган янги солиқ ставкасини белгилади, дея хабар бермоқда UzDaily.

Урганч шаҳри. Фото: ЎзА

Урганч шаҳри. Фото: ЎзА

Янги ставкалар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (pdf) билан белгиланди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулк инвентаризация нархининг 1,2 фоизидан 1,3 фоизигача ўсди. Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 квадрат метрдан ортиқ дала ҳовлилар, гаражлар ва бошқа иншоотлар, бинолар бундан мустасно.

Ҳужжатда қайд этилишича, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 дан ортиқ ва 500 квадрат метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар учун ставка 1,4 фоиздан 1,6 фоизгача ўсди. 500 квадрат метрдан зиёд майдонга эга бўлганлари учун эса 1,8 фоиздан 2,2 фоизгача ошди.

Жисмоний шахслар мол-мулкларини баҳолаш бўйича органлар томонидан аниқланган инвентаризация қиймати мавжуд бўлмаган ҳолларда, солиқ ундириш учун мол-мулкларнинг шартли нархлари Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20,328 миллион сўм (2014 йилда — 18,48 миллион сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда эса — 8,833 миллион сўм (2014 йилда — 8,03 миллион сўм) деб олинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаси ҳафта 42 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида пранк уюштирган йигитлар 3 суткага қамалди
Дунё
Дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайди