«Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси корхоналари 2015 йил 1 январдан ўзлари ишлаб чиқараётган тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг 80 фоизини мажбурий экспорт қилишдан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарорига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ўзбекенгилсаноат» вакилининг агентликка маълум қилишича, ушбу чора-тадбир ташқи бозорларда, асосан МДҲ бозорларида талаб камлиги билан боғлиқ. Мажбурий экспортнинг бекор қилиниши компаниянинг тўқимачилик корхоналарига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозорга етказиб беришни кўпайтириш учун имкон беради, шу тариқа юзага келган шароитда молиявий талафот келиб чиқмайди.
Изоҳ (0)