Abacus Emerging Markets Англия-Австралия инвестицион-банк компанияси ва Ўзбекистоннинг «Паррандасаноат» уюшмаси ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ҳужжат томонларнинг Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ҳамкорлик қилишини назарда тутади.
Томонлар ички талабни қондириш учун ушбу соҳага ҳамкорликда халқаро компаниялар, маҳаллий бизнес шериклар, инвесторлар ва янги технологияларни жалб қилади.
Abacus Emerging Markets бошқарувчи директори Торстен Бёлер Ўзбекистонда паррандачилик қишлоқ хўжалигининг энг жадал ривожланаётган жабҳалардан бири эканлигини таъкидлади.
«Паррандасаноат» уюшмаси раиси Акмалжон Исабоев сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳаллий бозорда ўз улушини кўпайтиришга ва минтақада паррандачилик маҳсулотлари бўйича етакчи экспортчига айланишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)