Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил 1 январидан жисмоний шахслар томонидан турар жой ва корхона биноларининг ижарага берилиш нархлари базавий миқдорини белгилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ижара тўловининг базавий қийматлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (pdf) билан белгиланди.
Корхона бинолари ижара ҳақининг энг кам миқдори умумий майдоннинг 1 квадрат метри учун Тошкент шаҳрида ойига 6 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятларга бўйсунадиган шаҳарларда 4 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида 2 минг сўмдан белгиланди.
Турар жойлар ижара ҳақининг энг кам миқдори эса умумий майдоннинг 1 квадрат метри учун Тошкент шаҳрида ойига 3 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятларга бўйсунадиган шаҳарларда 2 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида 1 минг сўм деб белгиланди.
Изоҳ (0)