Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорларнинг «Дебют — 2014» бешинчи республика кўрик-фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбек миллий академик драма театри биноси. Фото: panoramio.com

Ўзбек миллий академик драма театри биноси. Фото: panoramio.com

Унда Ўзбекистон театр санъати намояндалари, санъацҳунос олимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Жалолов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуриддинов ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда профессионал театр санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар, ҳаваскорлик студияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«‘Дебют’ республика кўрик-фестивали театр соҳасига энди кириб келган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 2005 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган ушбу ижодий лойиҳа давомида 50 га яқин маҳоратли ёш режиссёр кашф этилди. Улар томонидан саҳналаштирилган ўнлаб спектакллар халқимизнинг маънавий мулкига айланган. Яхши спектакл мағзи тўқ асар, юксак саҳналаштирилган драма ва ундаги маҳоратли ижро мевасидир.

Жорий йилги кўрик-фестивалга нафақат ёш режиссёрларни, балки ёш драматург, саҳна рассоми ва актёрларни ҳам жалб этдик. Натижада кўрик-фестиваль кўлами янада кенгайди. 5 ёш режиссёр, 10 драматург, 8 актёр ва 10 нафар рассомнинг ижодий иши мазкур фестиваль дастурига киритилди», — деди кўрик-фестиваль ҳакамлар ҳайъати раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбир доирасида Ўзбек Миллий академик драма театри фойесида ёш рассомларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

«Тонг отган тарафларда» спектакли намойиш этилиб, дебютант актёр Саида Саидбекованинг ижро маҳорати баҳоланди. Тарихий ривоятлар асосида яратилган мазкур спектаклда Ватанга муҳаббат, халқига меҳр ва садоқатли бўлиш, миллат шаъни ва қадр-қиммати учун курашиб яшаш каби улуғвор ғоялар ўз аксини топган.

Бир ҳафта давом этадиган кўрик-фестивалда ҳар бир спектакл намойишидан сўнг таниқли ижодкорлар ва мутахассислар иштирокида асарлар муҳокамаси ташкил қилинади. Санъат мухлислари ёшлар саҳналаштирган спектаклларни Ўзбек Миллий академик драма театри, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри, Ўзбек давлат драма театри, Республика Ёш томошабинлар театри, Ўзбекистон Ёшлар театри сингари театрларда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Санъат анжумани доирасида Ўзбекистоннинг етакчи театрлари режиссёрлари, театршунослар иштирокида ёшлар драматургияси, ёш актёрларнинг шаклланишида устоз-шогирд анъаналарининг ўрнига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

«Дебют — 2014» кўрик-фестивали якунида ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади