Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов «Ўзтрансгаз» АК автомобилни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига табиий газни улгуржи сотишда қўлланиладиган инвестиция устама ҳақининг янги миқдорини белгилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Янги ставка Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (pdf) билан белгиланди.
Қарорга мувофиқ, 2015 йил 1 январдан «Ўзтрансгаз» АК автомобилни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига табиий газни улгуржи сотишда қўлланиладиган инвестиция устама ҳақи ошади ва 1 кубометр учун 400 сўмни ташкил этади. Бу 2014 йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп демакдир.
Изоҳ (0)