Собиқ Иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв Россия ва Ғарб давлатларини ўртадаги кескин муносабатларни илиқлаштириш бўйича саммитлар ўтказишга чақирди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Мен Россия ва АҚШ етакчиларига кенг кун тартиби бўйича олдиндан ҳеч қандай шартлар қўймасдан саммит ўтказишни таклиф қиламан. Муносабатларнинг барча жабҳалари ва муаммоларни кўриб чиқиш керак. Барибир ушбу икки давлат зиммасида улкан масъулият бор. Улар бу масъулиятлардан четга чиқа бошласа, бутун дунё учун оғир оқибатлар бўлади», − деди Горбачёв.
Унинг сўзларига кўра, глобал таҳдидлар устида ишлашни қайта бошлаш, шунингдек 1990 йиллар бошида илгари сурилган Европа учун Хавфсизлик кенгашини ишлаб чиқиш керак. У юқорида айтилганга ўхшаган саммит Россия ва Европа иттифоқи ўртасида ҳам ўтказилиши лозимлигини таъкидлаган. Горбачёвнинг айтишича, кимдир ташвиқот урушида мағлуб бўлишидан қўрқмаслик керак, чунки бу тарихда қолиб кетган бўлиб, ҳозирда келажак ҳақида ўйлаш лозим.
Изоҳ (0)