Германия канцлери Ангела Меркель Россияни Шарқий Европадаги вазиятни беқарорлаштиришда айблаб, Москва бунинг учун қўшни мамлакатлар ҳудудий яхлитлигига дахл қилишдан ҳам тап тортмаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net». Унинг сўзларига кўра, Украина, Грузия ва Молдова Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги келишувни имзолагач, Россия уларга қийинчиликлар туғдирмоқда.
«Молдова кўп йиллардан буён Днестрбўйи ҳудуди билан можародан, Грузия Абхазия ва Жанубий Осетия муаммосидан қийналмоқда. Украина Қрим аннексияси ва мамлакат шарқидаги жангларни бошидан кечиришига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, Россия ўз манфаатлари йўлида Болқоннинг ғарбий қисмидаги баъзи давлатларни ҳам иқтисодий ва сиёсий қарамликка дучор қилмоқчи», − деди Меркель.
Шунингдек, Германия канцлери Россия Латвия, Литва ва Эстония билан можарога кирадиган тақдирда НАТО иттифоқ шартномасида кўзда тутилганидек Болтиқбўйи мамлакатларига кўмак беради. Болтиқ уруши масаласи ҳозирда мавжуд эмаслигини тан олган Меркель НАТО айни пайтда минтақа мамлакатларининг ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга кўмаклашаётганини ҳамда бу борада Польша ва Дания билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)