Россия яқин орада Донецк ва Луганск вилоятларида қамал бекор қилиниши ва натижада Украина ҳудудий яхлитлиги қайта тикланишига умид қилади. Бу ҳақда Владимир Путин баёнотига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
«Ушбу минтақада хўжалик ҳаёти қайта тикланиши, қамал билан боғлиқ ҳар қандай унсурлар амалий ҳаётдан четлаштирилишига умид қиламан, акс ҳолда мамлакат ҳудудий яхлитлиги қайта тикланишини тасаввур этиш қийин», — деди Путин Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашувдан сўнг.
«Шу маълумки, Россия Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)