Америкалик тадқиқотчилар экспедицияси Европа балиқ тутувчиси деган ном билан ҳам таниқли бўлган балиқ — денгиз иблисини видеога туширишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Уни ихтиологлар Калифорния штатидаги Монтерей Каньонда аниқлаб, фото- ва видеокамера билан жиҳозланган батискаф (чуқур сув остида юрадиган қурилма) ёрдамида видеога муҳрлади. Ушбу балиқ 550 метргача чуқурликда яшайди.
Денгиз иблиси — сув ости дунёсининг энг сирли ва тутқич бермас жонзотларидан бири. У совуқ ва ёқимсиз кўриниши туфайли бундай номга эга бўлган.
Изоҳ (0)