АҚШ президенти Барак Обама 6 декабрь, шанба куни Мэриленд штатида Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид номли қуролли кучлар тиббиёт марказига келтирилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Обама шикоят қилган томоқ оғриғини шифокорлар кислота рефлюкси билан боғлади.
Президентнинг даволовчи шифокори ёзма баёнотида айтилишича, тиббий кўрикдан сўнг Обама «томоғининг орқа деворида шиш» аниқланган. «Президентда кузатилган белгилар кислота рефлюксига тегишли бўлган юмшоқ тўқималар шамоллашидан келиб чиққан», — дея таъкидлади шифокор.
Изоҳ (0)