Франция интернетида президент Франсуа Олланднинг анъанавий қозоқ телпагини кийиб тушган сурати оммалашиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Кулгили сурат Олланднинг Остонага ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фотосуратчиси томонидан кадрга муҳрланган. Сурат Қозоғистон ҳукуматининг Instagram’ида чоп этилган эди, бироқ сал ўтиб ўчириб ташланди.
Хабар берилишича, Франция маъмурияти омадсиз чиққан суратдан кўнгли тўлмаган.
Фотосурат кўплаб ҳазиллар ва кулгили изоҳларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)