Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бельгия аҳолиси қовурилган картошка бўлакчаларидан иборат таом илк марта 16-асрда мамлакат шимолидаги Фландрияда тайёрлана бошланганини дастак қилган ҳолда, «фри»ни бельгияликларнинг миллий таоми сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.

Фото: liveinternet.ru

Фото: liveinternet.ru

Бельгия ҳукумати ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратиб, мамлакат ҳудудида 1—7 декабрь кунларини «фри ҳафталиги» байрамлари билан ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида ЮНЕСКО ташкилоти «Номоддий ва номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш» бўйича IX сессиясини ўтказмоқда.

Бельгияликлар ЮНЕСКОнинг миллий таомлар бўйича рўйхатига «қовурилган картошка»ни ҳам киритиш учун француз таомлари, Мексика ошхонаси ва арман пазандачилиги билан рақобатлашиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди