Бельгия аҳолиси қовурилган картошка бўлакчаларидан иборат таом илк марта 16-асрда мамлакат шимолидаги Фландрияда тайёрлана бошланганини дастак қилган ҳолда, «фри»ни бельгияликларнинг миллий таоми сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Бельгия ҳукумати ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратиб, мамлакат ҳудудида 1—7 декабрь кунларини «фри ҳафталиги» байрамлари билан ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида ЮНЕСКО ташкилоти «Номоддий ва номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш» бўйича IX сессиясини ўтказмоқда.
Бельгияликлар ЮНЕСКОнинг миллий таомлар бўйича рўйхатига «қовурилган картошка»ни ҳам киритиш учун француз таомлари, Мексика ошхонаси ва арман пазандачилиги билан рақобатлашиши керак.
Изоҳ (0)