Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Белоруссия президенти Александр Лукашенко Россия томонидан қўйилган савдо чекловларига жавоб қайтаришга мажбур бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Россия расмийларининг ҳаракатлари одамни нафақат ҳайрон қолдиради, балки ташвишга ҳам солади. Агар божхона келишувлари бузилиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо нормаллашмаса, би бунга жавоб қайтаришга мажбур бўламиз», − деди Лукашенко Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан учрашувда.

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Россия федерал ветеринар ва фитосанитария назорати хизмати саккизта белорус корхонасидан Россияга маҳсулот етказиб беришга чеклов эълон қилган. 24 ноябрь куни эса тақиқланган Европа давлатлари маҳсулотлари ноқонуний олиб ўтилаётганликда шубҳаланаиб Белоруссиядан келаётган ўсимлик маҳсулотлари транзити чекланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар