Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли америкалик актёр Микки Рурк Россия президенти Владимир Путин билан учрашганини ва уни зўр йигит деб ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

«Мен Путин билан учрашдим ва менда биз бир-биримизни тушундик, деган таассурот қолди. Менимча, у зўр йигит, шунинг учун ҳам унинг сурати туширилган футболкани сотиб олдим», − деди Рурк.

Қайд этилишича, Рурк ҳозирда Москвада бўлиб турибди ва бу ерда 28 ноябрь куни россиялик Руслан Проводников ҳамда мексикалик Хосе Луис Кастилььо ўртасидаги бокс жангидан олдин ўз жангини ўтказади. Август ойидаги Россияга ташрифи вақтида америкалик актёр омма олдига Путин сурати туширилган кийимда чиққани айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади