Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги уйлардан бирида 22 ноябрь куни ўқувчи бола ва унинг ота-онасига тегишли жасадлар топилди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Ушбу факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

Фото: vesti.ru

Фото: vesti.ru

Дастлабки маълумотларга кўра, оила номаълум моддадан заҳарланиш натижасида нобуд бўлган. LifeNews хабар беришича, улар қўзиқориндан заҳарланган бўлиши мумкин, шунингдек газдан заҳарланиш версияси ҳам истисно қилинмаяпти.

Терговчилар уйдан топилган озиқ-овқатларнинг барчасини мусодара қилиб, уларнинг таркибини ўрганмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, оиланинг аъзолари ўлимдан олдин кўнгли айниб қайт қилган.

Ўз қариндошларининг ўлими ҳақида оиланинг катта фарзанди полицияга хабар берган. 18 ёшли йигит бир кун аввал кечки пайтда дўстлари билан учрашиш учун кўчага чиқиб кетиб, тонгда қайтган ва жасадларни кўриб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади