Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 21 ноябрь, жума куни Конго Демократик Республикасида Эбола безгаги эпидемияси тугаганини эълон қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Безгак авжининг тугаганини расман эълон қилиш учун мамлакатда икки марта максимал инкубация даври ўтказилиши керак. «42 кунлик эпидемия якунлангач, Конго Эбола юқишидан холи бўлган мамлакатга айланди», — дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида.
Конго Демократик Республикасида Эбола безгагининг авж олиши илк бора август охирида қайд этилган. У ерда вирусдан жами 49 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)