Москва марказидаги Оружейний тор кўчаси 50-уйда жойлашган ёпиқ автотураргоҳда ёнғин чиқиши натижасида ўнга яқин қимматбаҳо автомобиллар ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Тураргоҳда жами ўнта автомобиль бўлган: олтита Rolls-Royce, иккита Bentley ҳамда иккита Mercedes. 50 квадрат метрлик майдонда чиққан ёнғин ўчирилгани ва саккизта автомобиль ёнгани маълум қилинган.
Москва полицияси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойига оператив тергов гуруҳи етиб келган.
Изоҳ (0)