Россия президенти ёрдамчиси Игорь Шеголев Интернетни бошқариш бўйича бутунжаҳон конференцияси (World Internet Conference) доирасида ҳукумат мамлакатнинг халқаро интернет тармоғидан узишга йўл қўймаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Бизни кўпинча ‘Буюк Россия девори’ орқали интернетдан чегараланиб олишимизни айтиб айблашади. Биз бундай қилмоқчи эмасмиз. Бошқа тарафдан эса интернетнинг Россия сегменти ташқаридан туриб узилишига йўл қўймаслигимиз керак. Бундай хавф ҳозирда мавжуд», − деди Шеголев.
Шунингдек, у Россия давлат, хусусий компаниялар ва фуқаролар томонидан интернетдан фойдаланиш, тегишли ускуна ва дастурларни олиб келиш учун сарфлаётган кўп миллиардлик маблағлари бекор кетмаслиги учун чоралар кўришни исташини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)