Россия стратегик авиациясининг патруллик қилинадиган олис туманларга парвозлари Россия чегаралари яқинида НАТО махсус операциялари кучлари жойлаштирилганига жавобан қайта бошланди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Ведомости».
У НАТОнинг кенгайиб бориши геосиёсий маконни ўзгартиришини айтиб, альянс базалари сонининг ошганига ҳам эътибор қаратди.
Путиннинг таъкидлашича, Россия стратегик авиацияси парвозларини тўхтатиш ҳақидаги қарор 1992 йилда қабул қилинган, бироқ америкаликлар аввалги йўналишлар бўйича Россия чегаралари яқинида ўз ядровий кучлари билан патруллик қилишда давом этаверган.
«Ҳеч нарса содир бўлмаётгани, ҳеч ким бу сиёсатни қўллаб-қувватламаётганини кўрганимиздан сўнг, патруллик қилинадиган олис туманларга стратегик авиациямиз парвозларини қайта тикладик», — деди Путин. У патруллик фақат халқаро ҳудудда олиб борилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)