Англия шимолидаги Йоркшир графлигида жойлашган ўрдак фермасида парранда гриппи вируси аниқланди, дея хабар бермоқда ТАСС мамлакат атроф-муҳит муҳофазаси, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги тараққиёти вазирлигига таяниб.
Вазирлик таъкидлашича, ҳодиса кишилар соғлиғи учун «жуда кичик» хавфга эга. У хўжаликда камида битта паррандада грипп аниқланганини хабар қилди.
Хавфсизлик юзасидан парранда гриппи топилган фермадаги барча қушларни йўқ қилишга қарор қилинди. Ферма атрофида 10 километрли карантин зонаси ташкил қилинди.
Ёркширда парранда гриппининг айнан қайси штамми аниқлангани ва у одам учун қай даражада хавфли экани хабар берилмаяпти.
Аввалроқ ушбу гриппнинг одам учун хавфли штамми Нидерландиядаги қуш фабрикасида топилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)