Ўзбекистон ҳукумати қарори билан аҳолиси 20 минг кишидан зиёд бўлган шаҳарлар ва қишлоқларни батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Дастурга кўра, 2005—2018 йилларда 108 та шаҳар ва қишлоқ учун батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ)ни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ва «Тошкентбошплан ЛИТИ» Давлат унитар корхоналари дастурга киритилган Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида батафсил режалаштириш лойиҳаларининг ишлаб чиқувчилари этиб тайинланди.
Муҳандис-геологик қидирув ишларини олиб бориш, топографик хариталар ҳамда БРЛ ишлаб чиқиш учун режа тузиш ишлари ижроси «ЎзГАШКЛИТИ» Давлат унитар корхонаси томонидан таъминланади.
Аҳоли пунктлари қисмларида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури, муҳандислик қидирув ишларини олиб бориш, шаҳар қуриш ҳужжатларини экологик ва давлат экспертизасидан ўтказиш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)