Янги webOS тизими Smart телевизорларини янги функциялар ва имкониятлар ҳисобига оддийроқ, тушунарлироқ ва фойдаланиш учун қулайроқ қилади.
LG’нинг лойиҳачи муҳандислари бутунлай янги, оптималлаштирилган графика ва интуитив тушунарли тузилмавий интерфейсни таклиф қилди. Бу билан фойдаланувчилар учун анчагина қулайлик яратадиган янги функциялар ишга туширилди.
Янги webOS оператив тизими телевизор кўришни Magic Remote инновацион пультига бир-икки қўл теккизиш билан кифояланиш даражасида соддалаштиради. LG’нинг янги webOS тизими кўп топшириқни амалга ошириш ва бир вақтнинг ўзида бир қанча дастурларни ишга тушириш имконини беради. WebOS’нинг яна бир афзаллиги — бу янги дастурларни ишлаб чиқишни осонлаштирувчи тизим очиқлигидир, бунинг эвазига турли-туман қўшимча сервисларнинг пайдо бўлишини кутиш мумкин.
Платформа интерфейси эса ўта содда, тушунарли эканлигига қарамай, функционал имкониятлари жуда кўп бўлиб, улар халқаро миқёсда тан олинди. Фойдаланувчига юқори даражада тушунарли бўлган интерфейс учун компанияга нуфузли Red Dot Awards — 2014 соврини топширилди.
Телевизорга инновацион қўшимча бўлган webOS контент манбаларининг қай бири бўлишидан қатъий назар, биридан иккинчисига енгил ва осон ўтишга имкон беради. Контент линейкасини ташкил этувчи барча қўшимча рангли дастурлар ихчам ва қулай тарзда телевизор панелига жойлаштирилган. Бу эса Smart TV’га керакли хизмат ва дастурларга, шу жумладан Netflix, YouTube, CinemaNow, Skype, Facebook, Instagram, Amazon каби контент танловларига зудлик билан уланиш имконини беради.
LG’нинг webOS платформаси анимациялашган қаҳрамон BeanBird ёрдамида контент қидирувини енгилроқ қилади, бошланғич ўрнатиш ва уланиш жараёни ҳам унчалик машаққатли бўлмайди. Ушбу ажойиб «телевизион гид» билан танишув webOS асосидаги телевизор «Оn» ҳолатига киритилиши билан амалга ошади. Кейинчалик виртуал ёрдамчининг маслаҳати яна керак бўлиб қолса, Magic Remote пультини шунчаки силкитиш ёки «ОК» тугмачасини босишнинг ўзи етарли бўлади.
WebOS тизимининг ўзига хослиги унга янги меню панели (Launcher) қўйилганлигидир. Мазкур панель ёрдамида телевизор кўрсатувлари режими, Smart TV контенти ва ташқи тўпловчилардаги медиафайллар билан ишлашлар орасида биридан-иккинчисига уй панелига қайтмасдан туриб ўтиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)