Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар бирма-бир ғалаба қозонмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Дзюдо кураши бўйича вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида ўзбекистонлик Феруз Саидов барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Тажрибали спортчи чорак финалда Манохаран Янакираман (Ҳиндистон), ярим финалда эса дзюдо ватани вакили Хидекацу Такахаши (Япония)ни енгиб, ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Муҳаммад Али Шананини 41 сонияда иппон баҳоси билан мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди. Ўзбекистон спортчилари айни пайтга келиб 15 та олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 4-ўринда боряпти.
Изоҳ (0)