Аргентина чемпионатининг учинчи дивизиони доирасида «Депортиво Рока» ва «Сипольетти» жамоалари ўртасидаги ўйинда ноодатий ҳолат юзага келди, дея хабар берди Sovsport.ru.
Иккинчи таймда бош арбитр «Сипольетти» ўйинчиси Маркос Ламолью ва унинг рақиби Фернандо Фернандесни жанжал туфайли ўйиндан четлаштирди. Шундан сўнг майдонда ҳар иккала жамоа футболчилари ўзаро муштлашиб кетишди.
Натижада ҳакам ҳар иккала клубдан жами 12 кишига қизил карточка кўрсатди. Бироқ майдонда жуда кам миқдорда ўйинчилар қолгач, учрашувни охиригача ўйнамасликка қарор қилинди.
Изоҳ (0)