Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида ўтказилаётган дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда 66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ришод Собиров олтин медалга эга бўлди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.
Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медаль совриндори иккинчи даврадан иштирокини бошлади ва бу босқичда италиялик Элио Вердини мағлубиятга учратди. Чорак финалда Ришод беларуслик Дмитрий Шершанни таслим қилди.
Финалга чиқиш учун ўзбекистонлик дзюдочи россиялик Денис Лаврентиевни мағлуб этди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида Ришод Собиров мўғулистонлик Алтансук Довдонга қарши гиламга чиқди. Жанг давомида рақибини икки марта вазари баҳоси билан таслим қилди ва Гран-прида чемпион бўлди.
Изоҳ (0)