Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг «C» гуруҳида 3-тур ўйинлари якунига етди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашувда япон ёшлари 2:1 ҳисобида устун келди ва олти очко тўплаб гуруҳда биринчи ўринга кўтарилди ҳамда чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида Хитой ва Вьетнам ёшлари учрашди. Деярли бутун ўйин давомида ветнамликлар ҳисобда олдинда борди. Асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда Танг Ши ҳисобни тенглаштириш билан бирга Хитойни чорак финалга олиб чиққан гол муаллифи бўлди. Ушбу дурангдан сўнг, Хитой беш очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.
Жанубий Корея ёшлари эса аламли тарзда гуруҳдан чиқа олмади. Японлар билан учрашувда уларга дуранг ҳам кифоя эди.
U-19 Осиё чемпионати («C» гуруҳи)
Жанубий Корея — Япония: 1:2
Голлар: Ким Кун Хи (29) - Т. Минамино (13, 65)
Хитой — Вьетнам: 1:1 (1:0)
Голлар: Танг Ши (87) - Хоан Тан Тунг (20)
Изоҳ (0)